38332

Ўзбекистонда зарарли чигирткаларга қарши курашиш бўйича машғулотлар бошланди

Ўзбекистон 10 май 8:56 289

Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарасида жойлашган Қумқўрғон туманида «Zaraрли чигирткаларга қарши курашиш» мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Президент қарорига асосан «Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида кўп тармоқли режалаштирилган келишувларни амалга ошириш амалий ҳаракатлар режаси» (Йўл харитаси) тасдиқланган. Режа доирасида Тожикистоннинг Хатлон вилояти билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида «Zaraрли чигирткаларга қарши курашиш» мавзусида махсус-тактик ўқув машқларии ўтказилди. Тадбир Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Агрокимёҳимоя» АЖ, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-текшириш институтининг «Чигирткаларни ўрганиш лабораторияси» томонидан ташкил қилинди.

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Рудакий тумани билан ҳамкорликда «Zaraрли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари» мавзусида илмий-амалий семинар  ҳам бўлиб ўтди.

Ўқув машқи давомида зарарли чигирткалар тарқалган майдонларни аниқлаш, кимёвий ишловдан ўтказиш талаб этиладиган майдонларни белгилаш ҳамда махсус ишлов бериш тартиблари машқ кузатувчиларига ўргатилди.

Изоҳ билдириш