38302

Жиззах вилоятида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 9 май 16:51 648

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 8 май куни Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшаган А.Ш. “Нексия” русумли автомашинасини М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 953-км.да ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолиши оқибатида, йўлнинг марзасида тўхтаб турган, Тошкент вилоятида яшовчи Ш.Б. бошқарувидаги “МAN” юк автомашинасининг тиркамасига урилиб тўқнашув содир этган. Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси А.Ш. ва унинг йўловчиси Э.Х. жароҳат олиб воқеа жойида ҳамда қолган икки йўловчилари жароҳат олиб касалхонага келтирилганларида вафот этганлар, шунингдек, яна бир йўловчи Р.О. касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш