38289

Нореал қарздорлик қачонгача давом этади?

Ўзбекистон 8 май 17:18 949

Андижон шаҳар Навоий шоҳ кўчасида яшовчи фуқаро Р. Хўжамбердиев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, электр энергияси учун тўловларни мунтазам амалга ошириб келаётган бўлса-да, электр тармоқлари корхонаси томонидан 3 200 000 сўм қарздорлик ҳисоблашганини айтиб мурожаат қилди.

Хўш, бу ҳолатда ким ҳақ? Истеъмолчими ёки…
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида маълум қилишларича, мазкур ҳолат Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Яъни мурожаатчининг абонент картаси ҳаракат жадвалига солиштирилди. Натижада ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича 2018 йилнинг февраль ойига қадар истеъмолчи 600 000 сўм ҳақдор бўлиб чиқди.

Аниқланишича, назоратчилар томонидан 2017 йилда кўрсатгичларни киритиш вақтида хатоликка йўл қўйилгани сабабли ортиқча 3 200 000 сўм нореал қарздорлик келиб чиққан.

Шундан сўнг шаҳар мажбурий ижро бюроси мутахассислари томонидан ушбу хонадоннинг нореал қарздорлигини аниқлаш мақсадида қайта хатлов ўтказилди. Унга кўра, фуқаро Р. Хўжамбердиев хонадонидаги ҳисоблагич ускунаси кўрсатгичи бўйича 600 000 сўм ҳақдорлиги аниқланиб, истеъмолчи фойдасига хал қилинди.

Изоҳ билдириш