38265

Каримов Фонди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик битими имзолади

Ўзбекистон 8 май 16:02 319

Каримов Фонди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ўзаро кўмак ва ҳамкорлик тўғрисида Шериклик битими имзолади. Ушбу битим таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликдаги фаолият ҳақидадир. Хусусан, унда инклюзив таълим, моддий ва номоддий маданий меросни келажак авлод учун асраш, музейларни кенг тарғиб этиш ва муҳофаза этиш, туризмни ривожлантириш, шунингдек, халқаро анжуман ва учрашувлар ўтказиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликда лойиҳалар амалга ошириш кўзда тутилган.
Ишончимиз комилки, мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш, мамлакатнинг маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги замонавий ютуқларини кенг тарғиб этишда амалий аҳамият касб этади. Зеро, булар – Каримов Фонди фаолиятининг устувор йўналишлари, айни чоқда, ЮНЕСКОнинг муштарак мақсадлари сирасига киради.

Изоҳ билдириш