38128

Кафолат муддати ўтмасидан носоз ҳолатга келиб қолган техника учун ким жавобгар?

Ўзбекистон 7 май 12:39 485

Фарғона тумани, Янги турмуш кўчаси, 37-уйда яшовчи Г. Рахимованинг ЯТТ У. Ероповга қарашли савдо дўконидан 4 000 000 сўмга сотиб олинган LG русумдаги кир ювиш машинасининг кафолат муддати ўтмасидан носоз ҳолатга келиб қолганлиги, кафолат муддатида сервис устахонаси ходимлари томонидан 28000 сўмга таъмирлатгани, шундан кейин ҳам кир ювиш машинаси носоз ҳолатдалигидан норози бўлиб ёзган аризаси Фарғона шаҳар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Г. Рахимова 2017-йил 26-феврал куни Фарғона шаҳрида жойлашган ЯТТ У. Ероповга қарашли савдо дўконидан LG русумидаги кир ювиш машинасини 4 000 000 сўмга сотиб олган. Шу йил июн ойида харид қилинган кир ювиш машинаси носоз ҳолатга келиб қолган. “LG сервис маркази”дан уста чақирилганда, кир ювиш машинасини у ёқ бу ёғини кўриб, тегишли эҳтиёт қисм зарурлигини, хозирда бу эҳтиёт қисм йўқлигини айтиб, хизмат учун 28 000 сўм ҳақ олган. Кир ювиш машинаси шундан кейин ҳам носоз ҳолатда бўлган.

Ўрганиш натижасида мурожаатда кўрсатилган даъволар тасдиғини топди. ЯТТ У. Ероповга ва “LG сервис маркази” ходимларига истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Натижада ЯТТ У. Еропов томонидан Г.Рахимовага сотилган кир ювиш машинаси ихтиёрий равишда шу русумдаги янги кир ювиш машинасига алмаштириб берилди. “LG сервис маркази” ходимлари томонидан Г.Рахимовага 28000 сўм пулни қайтариб берилди ва ундан келтирилган ноқулайлик учун узр сўралди.

Изоҳ билдириш