38095

Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон 7 май 10:37 418
Фото: President.uz

4 май куни «Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш» мавзусидаги халқаро конференцияда (Душанбе, 3-4 май) иштирок этаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Музокараларда 27 март куни Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг муайян механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирда Ҳиндистон томони биринчи марта ташкилотнинг тўлиқ аъзоси сифатида иштирок этади.

Изоҳ билдириш