38026

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 4 май 16:36 978

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ражастон ва Уттар-Прадеш штатларида юз берган кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Рам Натх Ковиндга ва Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон шимолий туманларида кузатилаётган кучли қум бўрони ва ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 127 кишига етди, юзлаб инсонлар жароҳат олди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти – 73 киши – Уттар-Прадеш штатида истиқомат қилади. Машҳур Тож Маҳал жойлашган Агра округининг ўзида табиий офат туфайли 46 киши ҳалок бўлди.

Изоҳ билдириш