38006

Тошкентда прописка қилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Ўзбекистон 4 май 12:28 779

Маълумки, ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланган эди.

Ушбу рўйхатга Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк, вазирлик ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари сингари 62 ташкилот ва компаниялар киритилганди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 3 майдаги қарори билан Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.

Эндиликда рўйхатга “Ўзагросаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб ҳозирги кунда унга жами 63 та давлат органлари ва ташкилотлари киритилган.

 

Изоҳ билдириш