37996

Темир йўл бекати бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди

Ўзбекистон 4 май 11:07 1 870

Когон темир йўл бекатига келган юк вагонларини ўз буюртмачилари ёки тегишли корхона ва ташкилотларга бериш ва ўз вақтида топшириш жараёнларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро МТУга қарашли Когон темир йўл бекати бошлиғи юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахслардан мунтазам равишда пул талаб қилиб келаётганлиги боис, унинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонун доирасида чора кўришни сўраб қилинган мурожаат юзасидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида,

— Когон шаҳар, Зирабод кўчаси, 54-уйда яшовчи, 1979 йилда туғилган, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро МТУга қарашли Когон темир йўл бекати бошлиғи лавозимида ишловчи Кабинов Мирзомахмуд Давронович ўз хизмат хонасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахсдан 200.000 сўм пулларни таъмагирлик йўли билан қонунга хилоф равишда олган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.Д.Кабиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш