37962

Самарқандлик ва қашқадарёлик шахслар ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди

Ўзбекистон 4 май 10:23 1 948

Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Муборак МФЙ, Туркман қишлоғида яшовчи, Қоровулбозор тумани Жарқоқ МФЙ ҳудудидаги “Фахриддин – Тўра” фермер хўжалигида чўпон бўлиб ишлайдиган, 1978 йилда туғилган Ўдаев Ихтиёр Бекназаровичнинг Жарқоқ ҚВПга вафот этган ҳолдаги жасади олиб келинганлиги тўғрисидаги хабарга кўра воқеа жойига тезкор – тергов гуруҳи юборилади.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида олиб борилган суриштирув ишлари давомида Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Тутла МФЙ, Ғудбинди қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган Маҳмудов Ҳусен Норчаевич ва марҳум Ихтиёр Ўдаев ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Ҳусен Маҳмудов “ИЖ” русумли мотицикл устида ўтирган Ихтиёр Ўдаевнинг бош қисмига қўли билан уриб, йиқилгандан сўнг яна оёғи билан дўппослаганлиги натижасида оғир тан жароҳати олган Ихтиёр Ўдаев вафот этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш