37955

Ёшлар тадбиркорлиги қўллаб – қувватлаш маркази, ёшларни тадбиркорликка жалб қилишда давом этмоқда

Ўзбекистон 4 май 9:49 1 266
Фото: XDP.uz

Атрофга назар ташласак ёшлар учун яратилган имкониятларга ҳавас қиласан киши. Кимдир тадбиркор, кимдир эса жаҳонни лол қолдирган спорт устаси, бошқаси ихтирочи, кашфиётчи. Бугунги ёшлар битта фаолият билан чекланиб қолгани йўқ. Айниқса, ёш тадбиркор тушунчаси тобора кенгайиб бормоқда. Имкониятлар кўлами ҳам янада ортган. Бунинг учун ёшлар тадбиркорлигидаги имтиёзлар ва қонун-қоидалардан кераклича хабардор бўлиб борилса кифоя.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи негизида ташкил этилган “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб – қувватлаш маркази” ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқишларини қўллаб – қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшларга тадбиркорлик асослари ва сир – асрорларини ўргатиш йўлида ҳаракат қилмоқда.

Ушбу харакатлар натижаларидан яна бири Булунғур туман бўлими ёрдами билан уюшмаган бир ёшга яна бир амалий ёрдам берди. Эндиликда яна уч нафар ёш коллеж битирувчиларини Шагдарова Мунира Микрокредитбанк туман филиалидан 17000000 имтиёзли кредит олиб узининг аёллар ва болалар кийимларини ишлаб чиқариш йўналишидаги ўзининг фаолиятини бошлади ва ўз тенгдошларини иш билан банд қилди.

Изоҳ билдириш