37944

ЙТҲ: Икки киши вафот этди

Ўзбекистон 4 май 8:37 491
Фото: ИИВ

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 2 май куни соат 23.30ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган, 1994 й.т. Ш.Ашуров ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1314-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Натижада ҳайдовчи Ш.Ашуров ва унинг йўловчиси, 1992 й.т. Ф.Ҳудойқуловалар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Изоҳ билдириш