37931

Ўзбекистонда илк бор ҳадис мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон 3 май 23:00 303

Мuslimaat.uz сайтида хабар берилишича, Юртимизда Қуръон мусобақасидан сўнг илк бор ҳадиси шариф бўйича беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.

“Ҳадиси шариф билимдони” Республика танловида 4 май куни аёл-қизларимиз, 5 майда эса эркаклар ўзаро Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўзлари борасида беллашадилар.

Бу мусобақада ҳам иштирокчилар ёши чекланган: 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан қатнашиш учун аризалар қабул қилинган.

Мусобақа учта шартдан иборат бўлади:

Биринчи шарт саволлари Имом Бухорий ва Имом Термизий ҳаёти ҳамда илмий фаолиятига оиддир.

Иккинчи шартда берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) керак.

Учинчи шарт – ҳадиснинг араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш.
Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилади. Иштирокчидан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериши талаб этилади.

Изоҳ билдириш