37820

Самарқандда 9-май куни Ғалаба паради ўтказилади

Ўзбекистон 3 май 9:46 555

Самарқандда 9-май куни Ғалаба паради ўтказилади, деб хабар қилди «Зарафшон» нашри.

Хабарда айтилишича, айни кунларда тантаналарга тайёргарликлар давом этмоқда.

«Шодиёна куни Мотамсаро она ҳайкалига гул қўйиш маросими ўтказилгач, Кўк сарой майдонида Иккинчи жаҳон уруши даврининг ҳарбий техникаси намойиш этилади. Парадда уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари электрокарларда ўтишади. Шунингдек, уларни дала ошхонасида тайёрланган таомлар билан сийлашади», — дейилади хабарда.

Шундан сўнг «Нуроний» жамғармасига 16 та «Damas» ва битта «Captiva» автомобиллари топиширилиши маросими ўтказилади. Фахрий нуронийлар учун «Боғишамол Гарден»да дастурхон ёзилади.

Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган, 1,5 миллиони урушда бевосита иштирок этган. Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, фашизмга қарши жангларда 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмаган.

Фронтдан қайтган қарийб 100 минг аскарнинг 97 нафари бугунги кунда ҳаёт гаштини сураяпти. Душманга фронт ортидан туриб курашганларнинг 2 697 нафари умргузаронлик қилмоқда.

Изоҳ билдириш