37772

Тошкент вилоятида навбатдаги «сохта пул ясовчи» шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 2 май 17:39 900

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида номаълум шахс 50500 сўмлик савдо қилиб, тўлов учун 50 минг сўмлик беради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Сотувчида ушбу купюра шубҳа уйғотди ва у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилди.

Кўрилган чоралар натижасида купюраларни Тараққиёт кўчасида яшовчи З.И замонавий техника қурилмаларидан фойдаланиб, тайёрланганлиги аниқланди. У қўлга олинди.

 

Изоҳ билдириш