37561

Миллий гвардия ходими Сирдарёда катта ўғирликни фош этди

Ўзбекистон 1 май 13:02 1 387
Миллий гвардияси матбуот хизмати

Куни кеча ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда тунги хизматни олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти 86528-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси томонидан қўлида қоп бўлган шубхали шахс тўхтатилган. Унинг шахси аниқлаштирилганда 1990 йилда Бахт шаҳрида туғилган, фуқаро Л. У. эканлиги маълум бўлган. Бу ҳақида Халқ сўзи маълум қилди.

У сўров жараёнида Гулистон шаҳар 3-мавзесида жойлашган озиқ-овқат махсулотларини совутиш ва сақлашга ихтисослаштирилган “Грин лайн” МЧЖ биносига деразани бузиш  йўли билан кириб, у ердаги сақланаётган пулларни ўғирлаб кетаётганлиги маълум бўлди. Жиноятчи ушланган заҳотиёқ бу ишидан пушаймонлигини билдирган.

Қопда ҳар хил купюрадаги жами 37 300 200 сўм пул маблағлари мавжудлиги аниқланди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати хабарида.
Мазкур иш бўйича дастлабки суриштирув-тергов ишлари олиб борилаяпти.

Изоҳ билдириш