37528

Президентга хат ёзган боланинг оиласига уй совға қилинди

Ўзбекистон 1 май 11:19 1 246

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Худоберган Азизовнинг мактубига эътибор қаратиб
унинг оиласига уй совға қилди. Бугун Худойберган Азизовнинг «Facebook»даги саҳифасида хат президентга етиб боргани ва у оилага уй ҳадя қилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

«Дунё мўъжизалар ва қаҳрамонларни яхши кўради. Бу ҳақида Бернард Шоу айтган эди, менинг ҳаётимда ҳақиқий мўъжиза содир бўлди ва Президент Шавкат Мирзиёев менинг қаҳрамонимга айланди.

Тўғри айтишар экан, агар ниманидир жуда қаттиқ истасанг, бу албатта содир бўлади деб. Мен онамга ёрдам беришни жуда ҳам хоҳлаган эдим, унга уй олиб беришни истардим. Онамнинг юзида анчадан бери табассум кўрмаган эдим ва бу мени жуда хафа қиларди», — деб ёзади Худойберган Азизов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида яшовчи Худойберган Азизов Президентга хат ёзиб, уй беришни сўраган эди.

Изоҳ билдириш