37521

Самарқандда пора билан қўлга тушган ИИБ ходими олти йилга қамалди

Ўзбекистон 1 май 10:54 565

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида автомобилда одам уриб кетишда гумонланаётган шахсдан пора олган ички ишлар ходими олти йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Ўзининг хизмат кабинетида вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда 300 доллар олаётган ИИБ ходими қўлга олинди.

Жасурбек (исми ўзгартирилган) 2017 йил июлида йўлда велосипедда кетаётган болани автомобилда уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган жиноятчини топиши керак эди.

Гумондорлар орасида «Газ-2788837» автомобили эгаси Учқун (исми ўзгартирилган) ҳам бўлган.

ИИБ ходими «гумондорга келишолсак, тергов-суриштирув ҳужжатларини қайта ёзиш ҳисобига жиноий жавобгарликдан озод қилиш мумкин», деб 500 доллар пора сўраган. Аммо Учқун тегишли идораларга мурожаат қилган.

Суд порахўр ИИБ ходими устидан ЖКнинг тегишли моддаларига асосан икки йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда олти йил қамоқ жазосини тайинлади.

Изоҳ билдириш