37510

Сотиб олинган, аммо фойдаланилмаган чипта пули қайтариб берилиши шартми?

Ўзбекистон 1 май 10:00 469

Биз ҳар куни истеъмолчи сифатида турли хизматлардан фойдаланамиз. Буларга тиббий, коммунал, транспорт ва бошқа хизматларни мисол келтиришимиз мумкин.

Албатта, бу хизматларнинг сифати ҳам замон билан ҳамнафас ҳолда кундан-кун ривожланиб, истеъмолчилар учун барча шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Бироқ, тан олишимиз керак, кунда-кунора бўлмасада, ҳарқалай мазкур йўналишда ҳам муаммолар учраб турибди.

Ана шундай масалада Узун туман Узунқишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Тошқувватов туман ИҲҲҚ жамиятига мурожаат қилди. Унда келтирилишича, ҳамюртимиз томонидан Россия давлатига бориш учун 1 500 000 сўмга сотиб олинган авиачипта сафар қолдирилганлиги боис, муддатидан 10 кун аввал авиакассага қайтарган.

Бироқ, соҳа ходимларининг масъулиятсизлиги сабабли, орадан бирмунча вақт ўтишига қарамай, фуқарога чипта пули қайтарилмаган. Мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилиб, фойдаланилмаган чипта пули тўлиқ ҳолда қайтариб берилди.

Изоҳ билдириш