37433

Тошкент вилоятида эҳтиёжманд оилаларга арзон уй-жойлар топширилди

Ўзбекистон 30 апрель 10:11 435

Маълумотларга қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда 600 мингдан ортиқ, Тошкент вилоятида эса, қарийб, 44 минг ногиронлиги бор шахслар қайд этилган.

Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга имкон берди.

Шунингдек, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, имконияти чекланган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация қилишни яхшилаш, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда ишга жойлашишини таъминлаш масалалари кун тартибидаги асосий масалалардан.

Вилоятда айниқса уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган фуқароларни турар жой билан таъминлаш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, 2017 йилда 127 нафар уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, Президентимиз ташаббуси билан тўланадиган бошланғич бадал тўловлари учун маблағ йўналтирилди.

Мана бугун Тошкент вилоятининг Бўка тумани Наврўз маҳалласида ҳам янги, замонавий ва арзон уй-жойлар 18 та эҳтиёжманд оилага фойдаланишга топширилди. Шундан 3 та оилада оила бошлиғи ва уларнинг турмуш ўртоқлари ногиронлигини назарда тутиб, бошланғич бадали тўланган уй ва тикув машинаси берилди.

Изоҳ билдириш