37410

Юртимизда “Фидокор ёшлар” гуруҳи тузилди

Ўзбекистон 30 апрель 8:51 619

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари, мудофаа ишлари бўлимлари ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида «Ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда уларнинг фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қўшма Қарор имзоланди.

«Ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда уларнинг фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ушбу қўшма қарорга биноан Тошкент шаҳри маҳаллалари ҳудудида “Фидокор ёшлар” гуруҳлари ташкил этилди. Ушбу гуруҳга вояга етган барча ёшлар, юрагида она-ватан туйғуси мавж урган, тинчлик ва осойишталикни сақлашда кўмакдош бўлишни мақсад қилган йигитлар ихтиёрий равишда аъзо бўлишлари мумкин. Яшнобод туманидаги Темирйўлчилар коллежида ўтказилган тадбирда ёшларга қўшма қарор мазмун моҳияти ҳамда “Фидокор ёшлар” гуруҳи ҳақида батафсил тушунтириб берилди.

Ички ишлар идоралари, туман мудофаа ишлари бўлими ва ҳокимлик вакиллари иштирок этган учрашувда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва бугунги кунда “Фидокор ёшлар” гуруҳига аъзо бўлган ёшлар таништирилди. Эндиликда улар ўз маҳаллаларида профилактика инспекторларига яқиндан кўмакдош бўладилар, юрт ободлигига ҳисса қўшадилар.

Тадбир давомида туман ёшларининг гуруҳга аъзо бўлиш учун ўрнатилган талаб ва шартлари ҳақидаги саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Изоҳ билдириш