37385

Ўзбекистон Хитойга 5 минг тонна гилос етказиб беради

Иқтисод 30 апрель 8:23 837

«Ўзбекозиқовкатхолдинг» АЖ Хитойдаги Ўзбекистон элчихонасида мамлакатда етиштирилган маҳсулотларни тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Холдинг вакили Дилшод Муллабоев Ўзбекистонда экологик тоза гилос етиштириш ва уни қайта ишлаш усуллари ҳақида гапириб берди.

Кўргазма якунида Хитойдаги савдо корхоналари Ўзбекистондан UzAgro бренди остида 5 минг тонна голос сотиб олишга тайёр эканликларини билдирди. Шунингдек, Хитой божхона хизматлари вакиллари билан ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштиришга келишиб олинди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистондан олиб келинган қуритилган мевалар, қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар ҳам тақдим этилди.

 

Изоҳ билдириш