37328

«МESSI» спорт махсулотлари орасида янги бренд

Спорт 27 апрель 14:55 634

Судда ғолиб чиққан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ўз номини савдо маркасига айлантириш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақида «РБК» хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи бунга эришиш учун 2011 йилда ариза топширган эди. Бироқ, Испаниянинг велосипедлар ишлаб чиқарувчи «Massi» компанияси бунга норозилик билдирди. Велобренднинг таъкидлашича, номлар бир-бирига жуда ўхшаш ва тушунмовчилик келтириб чиқариши мумкин эди. Шундан сўнг, Европа Иттифоқининг интеллектуал мулк идораси «Massi» компанияси ёнини олиб, футболчининг аризасини рад қилди. Аммо Месси орадан 7 йил ўтиб, Европа Иттифоқи Умумий судига шикоят қилиб, компания устидан ғалаба қозонишга эришди.

Эндиликда Меssi номи брендга айланиб, спорт товарлари соҳасида ишлатилади.

Изоҳ билдириш