37321

МБ раиси 100 минг сўмлик банкнотлар ҳақида маълумот берди

Иқтисод 27 апрель 12:22 4 666

Бош бошқарма бошлиғи Мажид Тоҳиров, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган 100 минг сўмлик банкнотлар ҳақидаги хабарларга ва унинг кўриниши акс этган суратларнинг тарқалиб кетгани борасидаги саволларига ўз муносабатини билдирди. Бу  ҳақида Uznews хабар берди.

Мажид Тоҳиров бу суратга ўз муносабатини билдира туриб, суратдаги банкнот расмий эмаслигини айтиб ўтди. Унинг айтишича, бундай маълумот фақатгина Марказий банк расмий сайтида эълон қилинганидан кейингина, маълумотга расмий деб қаралса бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, Мажид Тоҳиров аҳоли ўртасида бундай миш-мишларни тарқатадиган ва бундай банкноталарни суратларини эълон қиладиган ижтимоий тармоқдагиларга нисбатан чора кўрилиши Марказий банк ваколатига кирмаслигини ҳам таъкидлади.

Изоҳ билдириш