37270

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон 27 апрель 8:28 1 762

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафта сешанба, 1 май куни Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари 26 апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилган.

Kun.uz хабар беришича, ташрифдан мақсад жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилишдан иборат.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев бундан аввал Туркманистон Республикаси президенти билан Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятида ҳам бўлди.

Изоҳ билдириш