37210

60 ёшлик амаки ўзининг дала шийпонида фохишахона ташкил қилганлиги аниқланди

Ўзбекистон 26 апрель 15:35 2 858

Бухорода 60 ёшлик амаки ўзининг дала шийпонида фохишахона ташкил қилганлиги аниқланди. Жондор туманида ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар давомида, Ойтуғди МФЙ, Пешхандоқ қишлоғида яшовчи, 1958 йилда туғилган, нафақадаги Фарҳод Ўриновга тегишли дала шийпонида бир гуруҳ ахлоқсиз шахслар кунора йиғилаётганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотларга асосан олиб борилган тадбирлар давомида, сочига оқ оралаган Ф.Ўринов 20.000 сўм пул эвазига фуқаролар Ў.С ва Р.Гларнинг ўзаро ишқий муносабатда бўлишлари учун шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ўриновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Изоҳ билдириш