37143

Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласи таклифига кўра Доҳага жўнаб кетди

Спорт 26 апрель 9:40 388

Шу йилнинг 24 февраль санасида Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистон футбол ассоциациялари, яъни, CAFA президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджонов Қатарга жўнаб кетди.

27 апрель куни Қатарнинг икки етакчи клуби — “Ас-Садд” ҳамда “Ал-Дуҳайл” мамлакатнинг Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги финалида майдонга тушади. Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра ҳал қилувчи беллашувни фахрий меҳмонлар ложасида кузатиб боради.

Валиаҳд Шаҳзода Кубоги 1995 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Унда Қатар Юлдузлар Лигасининг мавсум якунига кўра энг кучли тўрт клуби ғолиблик учун кураш олиб боради. Қатарнинг барча жамоалари иштирок этиши мумкин бўлган кубок мусобақаси эса Амир Кубоги деб номланади.

Режага кўра, Умид Аҳмаджонов Қатар қироллиги оиласидан ташқари, ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришади.

Қайд этиш керак, 24 февраль куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ўтган CAFA конгрессига кузатувчи сифатида Қатар футбол ассоциацияси президенти Ат-Таний Шайх Ҳамад бин Ҳалифа ҳамда ташкилот бош котиби Ал-Ансарий Мансур ташриф буюрганди.

Изоҳ билдириш