Аввал хабар берганимиздек, 21-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Айни дақиқаларда, яъни 24 апрель куни эркаклар ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг тақдирлаш маросими ўтказиляпти.
Унга кўра, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлaқ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлди.
Қайд этиш керак, олий ўрин соҳибига Президент совғаси – «Lacetti» машинаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда биринчи маротаба Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 3 босқичли Қуръон мусобақаси ташкил этилди.