36779

1 май куни Самарқандга махсус “Победа” автомобиллари карвони етиб келади

Ўзбекистон 23 апрель 15:03 367

Бугун “Нижневартовск-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Победа – одна на всех” (“Ғалаба – барча учун битта”) автокарвони Остонага етиб келди, деб хабар бермоқда «Зарафшон» нашри.

“Победа” русумидаги бешта автомобиль 17 апрелда Самарқанд томон йўл олганди. Улар 1 майда қадимий шаҳарга етиб келиши кутилмоқда.

Ушбу тадбир Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкиллаштирилган.

Машиналар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон шаҳарларидан ўтади.

Автокарвон, шунингдек, Тошкентда ҳам бўлади. Самарқандга етиб келгач, автомобилчилар яна Нижневартовскка қайтишади.

 

Изоҳ билдириш