36777

Турсунхон Худойберганов вазир лавозимига тайинланмаган

Ўзбекистон 23 апрель 14:43 669

Бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов вазирликка раҳбарлик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Аммо бу маълумот расман тасдиқланмаяпти. Ушбу хабарни “Аsr.uz”  мухбири билан телефон орқали суҳбатда вазирлик ходимлари маълумотни рад этмоқда, хатолик кетганини таъкидлаб, бунга масъул бўлганларга чора кўрилганини айтишмоқда. Вазирлик сайтидаги раҳбарият бўлимида вазир лавозимида кўрсатилган маълумотлар ҳам олиб ташланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги Қарори билан Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик сайтида расмий хабар берилган.

Айни вақтда Қўлдошев айнан кимга ўринбосарлиги маълум эмас — вазирлик сайтида биринчи раҳбар лавозими бўш турибди. Вазир лавозими яна бўш қолдирилди.

Изоҳ билдириш