36769

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш – устувор вазифалардан

Ўзбекистон 23 апрель 14:14 431

Бугунги мураккаб глобаллашув шароитида ёшларни тўғри фаолиятга ундаш, йўналтириш, жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, бунда ёшларнинг тадбиркорликка бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олди олиш ғоят муҳим масаладир.

Шу масалада таъкидлаш ўринлики, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, хусусан, қишлоқ жойларидаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, мамлакатимиздаги иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлардан хабардор, чуқур билимли, юксак савияли, мустақил фикрлайдиган ёшларнинг бу борадаги иштирокини таъминлаш бугунги куннинг асосий вазифалардан биридир. Бу долзарб вазифани ҳал этишда нафақат таълим муассасаси, жамоатчилик, энг асосийси ота-оналарларнинг масъулиятни чуқур ҳис этиб, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик кўламини янада кенг ва кўламдор, қилинажак ишларнинг самарадорлигини янада орттириш лозим.. Улуғ мутафаккирлардан бири Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадғу билиг” асарида фарзанд тарбиясига алоҳида тўхталиб, – Фарзанд қанчалик билимли, ақлли ва ҳушли бўлса, иқтисодни яхши ўзлаштирса, ота-онанинг юзи шунчалик ёруғ бўлади, дея таъкидлагани бежис эмас, алббатта.
Ёшлар иттифоқи Булунғур тумани Кенгаши, “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази” координатори томонидан касб-ҳунар коллежларидаги битирувчиларнинг ҳамда мактаб ўқувчиларининг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш кўламини янада кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятига тўғри йўналиш берувчи самарали тизимни ташкил этиш ва шу орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида барча таълим муассасаларида “Бизнес кулуб”лар фаолияти йулга куйилган.

Тарғибот тадбирларида иштирок этган мактаб ва касб-ҳунар коллежларидаги ёшлар етакчилари, “Иқтисодиёт асослари” фани ўқитувчилари, кўнгилли равишда нотиқлик ва тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлган ёшлар ҳамда ўз фаолиятини бошлаган ёш тадбиркорларларга туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” маркази томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳадаги янгиликлар, безнес режаларни тузиш бўйича маҳорат дарслари, бундан ташқари нотиқлик санъати ҳақида ўқув машғулотлари ташкил этиб келинмоқда. Шунингдек, ўқув машғулотларга соҳада ўз тажрибасига эга ёш тадбиркорлар ҳам жалб қилиниб, ўз тажрибаларини ёшлар билан баҳам кўрмоқдалар. Ташкил этилаётган ушбу ўқув-машғулотлдарига ёшларнинг қизиқиши баланд.

Зеро, озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш, хусусан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишларида ёшларга тўғри йўналиш бериш, бор билим ва тажрибамизни ёшлар билан бўлишиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли исоҳотлар ҳам ёшларда бугунги улкан бунёдкорлик фаолиятида фаол иштирок этиш туйғусини шакллантиришга хизмат қилишига ишонамиз.

Миркомил Каримов,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази координатори

Изоҳ билдириш