36467

Шавкат Мирзиёев: Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин

Ўзбекистон 19 апрель 14:09 169

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ушбу кўча замонавий талаблар асосида қайта қурилиб, қатновлар ўртасида хавфсизлик тўсиқлари, энергиятежамкор ёритгичлар ўрнатилган. Икки ёнда яшил ҳудуд барпо этилиб, гуллар ва манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар ташкил қилинган.

Президент қурилиш сифати ва транспортлар ҳаракатига қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди. “Йўл қурилишига шунча пул ажратаяпмиз. Лекин йўлларимизнинг сифати йўқ, десак адолатдан бўлади. Бу соҳада қурилиш ҳажми, йўл узунлиги ортидан қувмай, аввало сифатга эътибор бериш керак. Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар.

Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин” деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари йўл қурилиши ва эксплуатациясида ишлатиладиган замонавий техникаларни ҳам кўздан кечирди.

Изоҳ билдириш