18 апрель куни Тошкент вақти билан 7:00 атрофида Telegram мессенжери ишида носозликлар бошланди. Downdetector сервиси маълумотларига кўра, фойдаланувчилар асосан серверга уланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Москва суди «Роскомнадзор»га Telegram’ни Россияда блоклашга рухсат берди. Мессенжер фойдаланувчиларнинг хабарларини очиш калитлари тақдим этилмагунча блокланади.