34700

Ўзбекистонда яна бир янги телеканал очилади

Технология 29 март 17:12 148

Ўзбекистонда яна бир янги телеканал пайдо бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.

Мазкур телеканал ахборот технологиялари, коммуникациялари ва инновацияларни ёритишга ихтисослаштирилади. Айни чоғда телетасвирчилар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф этилган.

Мазкур янги телеканалнинг номи ва у қачон ишга туширилиши ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Изоҳ билдириш