3242

Ўзбекистон Россиянинг қувур ва полимер маҳсулотларига акциз солиғини бекор қилди

Иқтисод 11 апрель 14:37 380

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра 1 апрелдан бошлаб Россиядан импорт қилинадиган қувур, полимер, ёғоч ва бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан акцизлар бекор қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ўзбекистонга олиб киришда акциз солинадиган маҳсулотлар рўйхатидан «макарон маҳсулотлари», «пластмасса ва полимер маҳсулотлари», «ёғоч маҳсулотлари», «лист прокати ва қувур маҳсулотлари» чиқариб ташланди.

Қарорга асосан, шунингдек, тижорат автомобиллари (тўлиқ вазни 5 тоннадан ортиқ бўлмаган) учун акциз солиқлари божхона қийматининг 70%идан 30%ига туширилди.

Бундан ташқари, импорт озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ҳам акциз қиймати туширилди. Хусусан, буғдой уни, кунгабоқар мойи, консерваланган сабзавот маҳсулотлари, сабзавот ва мева шарбатлари, истеъмол таъм берувчи қўшимчалари (кетчуп ва майонездан ташқари) учун акциз ставкалари пасайтирилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи вақтида Россияда ишлаб чиқариладиган қатор маҳсулотларга: тижорат автомобиллари, пўлат прокати, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материалларига нисбатан акциз солиқларини пасайтириш ёки бекор қилиш ҳақида гапирганди.

Изоҳ билдириш