30230

Ўзбекистоннинг қайси автомобиллари Афғонистонда сотувга қўйилади ?

Технология 24 январь 16:17 1 514

Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг катта маслаҳатчиси Хумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув чоғида Афғонистон Республикаси билан мамлакатимизнинг ҳамкорлик алоқалари кундан кунга ривожланиб бораётгани ҳамда Афғонистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган GM Uzbekistan, SamAuto ҳамда JV MAN Auto Uzbekistan автомобилларига қизиқиш юқорилиги қайд этилди ҳамда мазкур корхона маҳсулотларини тез фурсатларда Қобулдаги Ўзбекистон савдо уйида кўриш истаги билдирилди.

Томонлар “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Афғонистонда харид қилиш, сотувдан кейин хизмат кўрсатиш, кадрлар малакасини ошириш масалалари бўйича  муҳокама олиб боришди.

Меҳмонлар ҳукуматимиз раҳбариятига йўлга қўйилаётган ҳамкорлик учун минатдорчилик билдиришди.

Изоҳ билдириш