30198

Beeline абонентлари диққатига!

Технология 24 январь 12:34 1 972

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига асосан, 2018 йил 1 январдан бошлаб абонент рақамидан фойдаланиш учун тўлов икки баробарга оширилди. Шу билан бирга, Beeline  охирги марта 2013 йил 5-ноябр куни, абонент тўлов нархи ўзгартирилган. Давлат фойдасига сўнгги беш йил давомида қўшилган бадаллар сонининг ортиши натижасида, Beeline  4 йил мобайнида ушбу харажатларни ўз зиммасига олиб, бир вақтнинг ўзида тармоқ инфратузилмасини ривожлантиришга, инвестицияларни кўпайтиришга ва халқаро интернет-каналнинг имкониятларини кенгайтириш ишларини олиб борди. Фақат 2017 йилда, 1200та базали станциялар 2G / 3GG / 4G фойдаланишга топширилди ва ташқи канал эса, икки баробарга – 5Gbit / сониядан 12 Gbit / сониягача ортди, яъни Ўзбекистоннинг уяли мобил алоқа бозорида, энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.

Шу муносабат билан 2018 йил 1 февралидан бошлаб, тариф режаларнинг кунлик абонент тўлови ўзгартирилади, шу билан, ҳар бир абонентга ижтимоий тармоқлардан (Facebook, Odnoklassniki va Instagram) фойдаланиш учун ойига 1500 МБгача бонус берилади.

Қолган, тариф режалар  «Bir Hafta», «Bir Oy», «Status Silver», «Status Silver+», «Status Gold+», «Status Platinum+» ва уларнинг шартлари аввалгидек қолади.

Изоҳ билдириш