30163

Россия шаҳарларига қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Технология 24 январь 10:58 425

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

«Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар беришича, ҳозирги кунда Тошкент-Москва, Тошкент-Уфа ва Андижон-Москва йўналишларида ҳафтада бир маротаба ҳаракатланаётган йўловчи поездлар февраль ойидан бошлаб ҳафтада 2 маротаба ҳаракатлана бошлайди.

Тошкент-Волгоград йўналишидаги йўловчи поезди эса ҳафтада 3 маротаба қатновни амалга оширади.

«Ҳурматли йўловчилар чипталар харид қилишда муаммо ёки ортиқча оворагарчиликка дуч келсангиз «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти ҳудудий темир йўл маълумотхоналарининг телефон рақамлари ёки +99890 9577874 телеграм рақамига мурожаат қилинг», – дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш