30100

Давлат мулкини сотиш учун интернетда ягона портал ишга туширилади

Технология 23 январь 10:52 601

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастури қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат дастурига асосан давлат мулкини аукцион савдоларида сотиш ва ижарага беришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича кенг жорий этилади. Унга кўра:

Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш;

ижарага бериладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларни ягона порталда жойлаштириш;

муайян тоифадаги давлат мулки объектларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукцион савдоларида сотиш тартибини белгилаш ;

давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштириш;

давлат мулкини реал вақт режимида сотиш назарда тутилади.

Изоҳ билдириш