2795

Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби ўринбосари раҳбарликка сайланди

Ўзбекистон 7 апрель 16:43 631

Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистонда биринчи марта Халқаро Пресс-клуб (ХПК) нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтди. Шу муносабат билан Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу ташкилотга Гувоҳнома топшириш расмий маросими ўтказилди. Гувоҳнома Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевга топширилди.

Ўзбекистонда илк бор халқаро пресс-клуб таъсис этилди. Унга 2000-2005 йилларда президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби ўринбосари бўлган Шерзод Қудратхўжаев раис этиб сайланди

Халқаро пресс-клубнинг очилиш маросимида сўзга чиққан президент матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ташкилотга нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳам жалб этиш лозимлигини қайд этган.

Шунингдек, журналистикада танқидий материалларнинг камлиги сабаблари ҳам кўриб чиқилиши лозимлигини айтиб ўтган.

Маълумотларга қараганда, халқаро пресс-клуб ахборот маконини ривожлантириш, мамлакат ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақидаги объектив ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказишни мақсад қилган.

Бу ерда давлат ҳокимияти органлари вакиллари нафақат бажарилаётган ишлар бўйича ҳисобот бериши, балки жамоатчилик ва журналистлар таклифлари ҳамда саволларига юзма-юз жавоб беришлари кутилмоқда.

Шу тариқа халқаро пресс-клуб давлат ҳокимиятининг шаффофлиги, ўзаро чекловлар ва мувозанат тизими ҳамда мамлакатда бўлаётган ислоҳотлар устидан ижтимоий назоратни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Изоҳ билдириш