Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш жадвалга мувофиқ, одатдаги тартибда давом этаётганлигини билдирамиз, дейилган Миллий авиакомпания хабарида.
Бугун “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Тошкентдаги халқаро аэропортни вақтинча ёпилганини хабар қилган эдик.
Хусусан, Истамбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек, Рим, Париж ва Лондондан учиб келган парвозлар Самарқанд ва Навои аэропортларига йўналтирилди.
Қатновлари кечиктирилган йўловчиларга бундай вазиятларда кўзда тутилган бўлган барча хизматлар кўрсатилди.