Алфёровнинг фикрича, Chevrolet автомобилларини ҳисобга олмаса, Ўзбекистон ички бозорида йўлтанламас техника таклиф қилиш қилиш сегменти бўш. Ўз навбатида, йўлтанламас автомобиллар ишлаб чиқараётган Қозоғистон автозаводлари бу йўналишда ҳам ўз ўрнини топиши мумкин.

«Ўзбекистон бозорида сиқилган газда ҳаракатланувчи автомобиллар Қозоғистондагидан кўра харидоргир. Бу қозоқ автосаноати ўз ўрнига эга бўлиши мумкин бўлган тармоқлардан биридир. ‘Азия Автў заводи бугунги кунда газ баллон ускуналари билан таъминланган автомобилларни сериялаб ишлаб чиқаришга тайёр», — деди Алфёров.