26257

Beeline Янги Зеландияда роумингни кенгайтирмоқда

Технология 12 декабрь 12:48 282

Beeline xалқаро роуминг географиясини кенгайтиришни давом этмоқда. Энди Beeline Uzbekistan абонентлари Янги Зеландияда роуминг хизматларидан фойдаланишлари мумкин, Beeline‘нинг роуминг бўйича ҳамкори Тwо Degrees оператори бўлди ва бутун мамлакат бўйлаб бизнинг абонентлар учун интернет-роуминг хизматларини тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг  185 мамлакатида 489 та ҳорижий операторлар билан ишончли ҳамкорлик алоқалари туфайли тақдим этилган. Beeline  абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади.

Изоҳ билдириш