26194

Аи-95 бензини сотувга чиқарилди: Ёқилғи нархи ҳам маълум бўлди

Технология 11 декабрь 15:54 1 511

Ўзбекистон ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида АИ-95 бензини пайдо бўлди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Ўзбекнефтегаз» ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг аксариятида 7 декабрдан эътиборан АИ-95 автомобил ёнилғиси сотувда пайдо бўлгани ҳақида маълум қилган.

АИ-95 русумидаги автомобил ёнилғисининг 1 литр баҳоси 6500 сўмдан сотилмоқда. Бугунги кунда ушбу русумдаги бензин энг юқори сифатдаги бензин ҳисобланади. Шу билан бирга, у билан бирга сотувда қуйидаги русумдаги бензин ҳам мавжуд:

АИ-80 – 3800 сўм;

АИ-91 – 4300 сўм.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабар беришича, мазкур русумдаги бензин Салар бўйи кўчасидаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасида сотилмоқда.

Изоҳ билдириш