24998

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилмоқда

Технология 28 ноябрь 10:55 457

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида илк маротаба авиақатновлар йўлга қўйилади. Илк рейс чоршанба куни, яъни 29 ноябрда Қобулдан Тошкентга келиб қўнади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Аsr.uz`га маълум қилишича, парвозлар Афғонистоннинг Kam Air компанияси томонидан код-шеринг (рейсларни ҳамкорликда эксплуатация қилиш) шартномаси бўйича амалга оширилади.

Икки мамлакат ўртасида авиақатновлар Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи олдидан йўлга қўйилмоқда. Ашраф Ғани Ўзбекистонга декабр ойи бошларида келиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш