24444

Асакадаги заводда янги «Cobalt» ва «Tracker» автомобили серияли ишлаб чиқарилади

Технология 22 ноябрь 12:49 1 581

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан янги йўловчи ташувчи Tracker автомобили, модернизация қилинган Cobalt модели, шунингдек, мотоцикл ва мотороллерларни серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Келишувлар доирасида янги авлод Chevrolet Tracker автомобилини серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш мўлжалланган.

Автомобильга 1,8 литрли 140 от кучига эга двигатель ўрнатилади. 100 км.га ёқилғи сарфи 8,1 литрни ташкил этади. Ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл (штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) бўйича амалга оширилади. Автомобилнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ортиқ бўлади.

Бундан ташқари, Cobalt автомобилини янгилаш ҳам режалаштирилган. Бу эса ўз ўрнида ички ва ташқи бозорларда моделнинг жозибадорлигини оширади. GM Uzbekistan Alliance’нинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятининг ўсишига ёрдам беради.

2019 йилда иккала моделларни ишлаб чиқариш кетма-кет  Асака автомобил заводи негизида ташкил этилади.

.

 

Изоҳ билдириш