23328

UZMOBILE GSM тармоғида миллионинчи абонентини рўйхатга олди

Технология 10 ноябрь 13:43 895

Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори – UZMOBILE «Миллионинчи абоненти!» ажойиб байрам акциясини ўтказди. 9-ноябр куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари кўз олдида UZMOBILE GSМ тармоғига миллионинчи абонент уланди. У ким бўлиши мумкинлиги – эркак ёки аёл, талаба ёки уй бекаси, ёшгина қиз ёки муҳтарам устоз, – бу охирги дақиқаларгача номаълум эди.

Тошкент вақти билан соат 11-00да UZMOBILE сотувлар офисига ёш йигит кириб келди ва UZMOBILE GSМ  тармоғига уланишни сўради. Айнан у –Тошкент архитектура-қурилиш институти биринчи босқич талабаси, Шавкатжон Акмалдинов бўлиб, UZMOBILE GSМ  стандарти тармоғининг рамзий миллионинчи абонентига айланди. У Тошкентга ўқишга кириш учун Фарғона вилоятидан келган.

UZMOBILE тижорат директори Исламов Жавлон Расулович UZMOBILE GSМ  миллионинчи абонентига сертификат ва «чиройли рақам»га бепул уланиш учун сертификат ва бепул интернет-пакет тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, UZMOBILE GSM тармоғи 2015 йил апрелида Тошкент ва Тошкент вилоятида ишга туширилган эди. Оператор 2004 йилдан буён CDMA стандарти тармоғида хизмат кўрсатиб келмоқда.

Изоҳ билдириш