23051

Бугун Ўзбекистонда интернет тармоғи вақтинчалик ишламаслиги мумкин

Технология 8 ноябрь 8:48 697

Кеча, 7 ноябрь куни интернет соат тахминан 13:50-14:40 оралиғида умуман ишламай қолди.
Ўзбекистонни интернет билан таъминловчи марказий провайдер — «Ўзбектелеком» АК ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича изоҳ берди:

«Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти қўшни давлатлар ҳудудларида режадан ташқари авария-тиклаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 7-8 ноябрь кунларида Интернет тармоғи вақтинчалик ишламаслиги мумкинлигидан огоҳлантиради. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади «Ўзбектелеком»  АЖ хабарида.

Изоҳ билдириш