22615

«Ўзавтосаноат» корхоналари ўз маҳсулотларини «Made in Uzbekistan» кўргазмасида намойиш этади

Технология 2 ноябрь 13:09 1 875

Жорий йилнинг 7 дан 9 ноябрига қадар «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуининг марказий павильонларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги ютуқлар намойишига бағишланган «Made in Uzbekistan» (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган) кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг барча саноат соҳаларидаги сифатли ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар қатнашади.

Кўргазма йўналишларидан бири Ўзбекистон автомобиль саноатига бағишланган бўлиб, унда «Ўзавтосаноат» АЖнинг «GM Uzbekistan», «JV MAN Auto-Uzbekistan», «SamAvto», «UzAutoTrailer», «Uz-Koram Ko»., «Уз-Тонг Хонг Ко.», «Уз-Донгвонг Ко.», «Уз-Донгжу Пэинт Ко.», «Уз-Семюнг Ко.», «Жиззах аккумулятор заводи» корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.

Миллий маҳсулотларимиз намойишига бағишланган мазкур тадбир ташриф буюрувчиларни республикамизнинг илмий-ишлаб чиқариш, иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳамда инновацион лойиҳалари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда юртимизнинг 130 дан ортиқ йирик компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Бундан ташқари кўргазмага дунёнинг энг йирик ва етакчи компаниялари ташрифи кутилмоқда.

Изоҳ билдириш