22604

Тошкентда машруткалар фаолияти тўхтатилади

Технология 2 ноябрь 12:42 9 067

Тошкент ҳокимлиги марказий кўчалардаги машрут таксилари ўрнига автобус фаолиятини йўлга қўймоқчи.

Бу Тошкент йўловчи транспортни 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида кўриб чиқилмоқда. Ҳужжатда машрут таксиларини автобусларга автойўл тармоғини тўғри йўлга қўйиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида босқичма-босқич алмаштириш назарда тутилган.

Бундан ташқари, метрополитен имкониятларидан ҳаминқадар фойдаланиш, тезюрар автобус ҳамда микроавтобус машрутлари, шунингдек, шахсий автомобиллар орқали йўловчилар оқимини тўғри йўналтириш ҳаракат инфратузилмасида етарлича имкон яратиш режалаштирилмоқда.

Автобус ҳаракат тизимини бошқариш ахборот тизимини татбиқ этиш режалаштирилиб, улар транспортни манзилга етиб келиш вақтини аниқ кўрсатади. Ушбу мақсадда Жамоат транспорти ва йўлхаритаси Маркази фаолияти йўлга қўйилиб, у шаҳар ва катта йўлга оид ахбортни жамлайди, таҳлилибилан шуғулланади, йўл ҳодисаларини кузатиб, унга тезғкорлик билан жавоб қайтаради.

Изоҳ билдириш